МДҲ аксилтеррор марказида Афғонистондаги вазият муҳокама қилинди

Олам

image

Бугунги кунда Афғонистонгда 20 дан ортиқ террорчи гуруҳлар фаолият олиб боряпти. Бу ҳақда МДҲ Террорчиликка қарши кураш маркази раҳбари Андрей Новиков маълум қилди.

“Ҳамкорларимизнинг баҳолашича, Афғонистонда 20 дан ортиқ террорчи гуруҳ мавжуд. Шу билан бирга, биз уларнинг ғоявий ва сиёсий ўхшаш эмаслиги, манфаатларининг кесишуви, умумий уюшган жиноятчилик билан алоқаларини тўла баҳолай оламиз”, деган МДҲ Террорчиликка қарши кураш маркази раҳбари Андрей Новиков.

Унинг сўзларига кўра, МДҲ давлатларидаги хавфсизлик органлари, махсус хизматлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари сурия-ироқ ва афғон-покистон чегарасидаги вазиятни аввалгидек мураккаб деб баҳолаяпти.

Йиғилишда МДҲга аъзо 9 давлат – Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистон вакиллари иштирок этди.


Мақола муаллифи

Теглар

МДҲ террорчилик

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг