МДҲ давлатларида рус тилини ўрганиш етарлича қўллаб-қувватланмаяпти – Путин

Олам

image
0:00
0:00
download
Мактабдаги отишма қурбонлари сони ортди. Ҳужумни уюштирган йигит ушланди north_east

Мактабдаги отишма қурбонлари сони ортди. Ҳужумни уюштирган йигит ушланди

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларида рус тилини ўрганишни қўллаб-қувватлаш етарли эмас, бу борада қўшимча чоралар кўриш керак. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин кеча, 13 май куни ҳукумат аъзолари билан бўлган йиғилишда айтиб ўтди.

“Биз ушбу мамлакатларда рус тилини ривожлантиришга, рус тилини ўрганишни қўллаб-қувватлашга муносиб эътибор қаратишимиз керак”, дейди давлат раҳбари.

Путин Россия Таълим вазири Сергей Кравцовга бу борада қўшимча таклифлар киритишни буюрди, чунки “бугун қилинаётган ишлар аниқ етарли эмас”.

“Бугунги ишимиздан кўра кўпроғини қилиш мумкин ва қилиш керак ҳам”, дейди Путин.

Россия Президентининг сўзларига кўра, у рус тилини ўрганишни қўллаб-қувватлаш масаласини қўшни давлатлар раҳбарлари, шу жумладан 8-9 май кунлари Россия Федерациясига амалий ташриф билан келган Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан ҳам муҳокама қилган. 

“Сергей Сергеэвич [Кравцов], менга Тожикистондаги фаолият бўйича ҳам тегишли таклифларингизни беришингизни сўрайман”, дейди у.

Путиннинг ҳисоб-китобларига кўра, бу борада фақат вилоят ҳокимиятининг саъй-ҳаракатлари етарли эмас. 

“Бизнинг қўллаб-қувватлашимизсиз бу йўналишдаги муаммоларни самарали ҳал қилишнинг иложи йўқ. Ва биз, албатта, бундан манфаатдормиз. Шунинг учун биз бу ерда фаол ишлашимиз керак”, дея кўрсатма берди Путин.

Эслатиб ўтамиз, март ойида тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси рус тилига расмий мақом берди. Тоғли Қорабоғда давлат тили арман тили ҳисобланади. 

Шунингдек, Қирғизистонда рус тилининг расмий тил мақоми сақлаб қолинадиган бўлди. Бундан аввал, аниқроғи 2020 йил ноябрь ойида Қирғизистон Конституциявий кенгаши аъзоси Садирдин Торалиев мамлакатда рус тилини расмий мақомидан маҳрум қилишни таклиф қилган эди. У бунга сабаб қилиб ёшлар қирғиз тилида гаплашишни тўхтатганини кўрсатганди

Кейинроқ, Конституциявий кенгаш рус тили расмий тил сифатида қолдирилишини маълум қилди. Қирғизистон Президенти Садир Жапаров эса рус тилининг мақомини ўзгартиришга қаратилган ҳар қандай уринишларга қарши чиқишини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

144

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг