Қирғизистонда рус тилининг расмий мақоми сақлаб қолинади – Жапаров
Олам
−
13 Январь 2021
4088Қирғизистонда рус тили ўзининг расмий мақомини сақлаб қолади. Бу ҳақда мамлакат президентлик сайловида ғолиб чиққан Садир Жапаров "Россия 24"га берган интервьюсида айтиб ўтган.
"Биз Россия билан биродарлар сингари муносабатдамиз. Биз юқори дипломатик муносабатларни давом эттирамиз. Россиясиз биз учун ҳам иқтисодий, ҳам геосиёсий жиҳатдан қийин бўлади. Қирғизистоннинг барча фуқаролари буни билади. Россия Қирғизистоннинг асосий стратегик шериги бўлиб қолади", деган Жапаров.
2020 йил ноябрь ойида Қирғизистон Конституциявий кенгаши аъзоси Садирдин Торалиев мамлакатда рус тилини расмий мақомидан маҳрум қилишни таклиф қилган эди. У ёшлар қирғиз тилида гаплашишни тўхтатганини бунга сабаб қилиб кўрсатганди.
Кейинроқ, Конституциявий кенгаш рус тили расмий тил сифатида қолдирилишини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, 10 январь куни Қирғизистонда муддатидан олдин президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Ушбу лавозим учун жами 17 нафар номзод беллашди. Қирғизистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, сайловда номзод Садир Жапаров салкам 80 фоиз овоз тўплаб, президентлик пойгасининг етакчисига айланди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15