Мбаппенинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди
Спорт
−
25 Сентябрь
3335Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе тиззасидан олган жароҳати сабаб 3 ҳафтагача майдонга туша олмайди. Бу ҳақда “The Athletic” хабар берди.
Франциялик футболчи Испания чемпионатининг 7-туридан ўрин олган “Алавес” билан ўйинда ўзини ёмон ҳис қилди ва 80-дақиқада захирага олинди.
Бу дегани 25 ёшли футболчи қироллик клубининг “Атлетико”, “Лилль ва “Вильяреал”га қарши ўйинларини ўтказиб юборади. Киллиан октябрнинг иккинчи ярмидан яна сафга қайтиши кутилмоқда.
Етти ўйин натижасига кўра, “Реал Мадрид” 17 очко жамғариб, Ла Лига турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. Ҳозирда Каталониянинг “Барселона” клуби 18 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.