Мбаппенинг устидан кулган Мартинеснинг ҳаракатларидан АФАга шикоят қилинди
Спорт
−
23 Декабрь 2022
10005Франция футбол федерацияси президенти Ноэль Ле Гре Аргентина футбол ассоциацияси (АФА) раҳбарига хат йўллаб, Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппега нисбатан ҳурматсизлик ҳолатлари ҳақида шикоят қилди. Бу ҳақда 22 декабрь куни "Ouest-France" нашри хабар берди
18 декабрь куни Аргентина терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати финалида Франция терма жамоасини мағлуб этди (3:3; пеналтилар сериясида - 4:2). Мбаппе ушбу учрашувда хет-трик қайд этди. Ўйиндан сўнг интернетда Мартинес "ўлган Мбаппе учун" дея кийиниш хонасида бир дақиқалик сукут сақлади ва ҳолат тасвирлари тармоқда тарқалди. Буэнос-Айресдаги чемпионлар парадида дарвозабон франциялик ҳужумчининг сурати ёпиштирилган қўғирчоқни оммага кўрсатди. Ижтимоий тармоқларда аргентиналик мухлислар Мбаппенинг сурати туширилган картон тобутни ёқиб юбораётгани акс этган видеолавҳалар ҳам пайдо бўлди.
"Мен Аргентинадаги ортиқча номаъқбул ишларни салбий ҳолат деб ҳисоблайман. Мбаппе ЖЧ вақтида ўзини намунали тутди ва футболчининг устидан кулиш нотўғри", дейди Ле Гре.
Маълумот ўрнида, Мбаппе 24 ёшда, у Жаҳон чемпиони (2018) ҳисобланади. Қатардаги мундиалда Мбаппе етти учрашувда саккизта гол уриб, турнирнинг энг яхши тўпурари бўлди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь