Мбаппе ўзи ўйнаган клубни сотиб олди
Спорт
−
30 Июль
28845Франция терма жамоаси сардори ҳамда Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франциянинг “Кан” клуби эгаларидан бирига айланди. Бу ҳақда “Euro News” хабар берди.
Яқинда Испаниянинг етакчи клубига қўшилган Килиан эндиликда Европанинг энг ёш клуб хўжайинларидан бирига айланади. 25 ёшли ҳужумчи иккинчи лигада тўп сураётган “Кан” клубининг акцияларидан катта қисмини сотиб олиш учун салкам 20 миллион евро тўлайди. Кузатув кенгаши раиси Пьер-Антин Каптон эса клубнинг қолган қисмига 5 миллион евро тўлаш эвазига эгалик қилади.
Газета, шунингдек, томонлар ўртасидаги музокаралар бир неча ҳафтадан бери давом этаётгани ва тез орада жараёнлар ўз ниҳоясига етиши ҳақида хабар берди.
Шартнома шуни англатадики, “Реал Мадрид” юлдузи ўтган мавсумни Франция иккинчи дивизионида олтинчи ўринда якунлаган клубнинг 80 фоиз акцияларига эга бўлиб, олдинги асосий акциядор - Америка инвестиция фонди ҳисобланган Oaktree ўрнига клубга эгалик қилади.
Мбаппе Дэвид Бекхэм изидан бориб, онаси Файза Ламари билан бирга ўзининг бренд имижи бўйича жамоасининг ҳозирги раҳбари Зиад Ҳаммудни янги президент этиб тайинлаши кутилмоқда.
Маълумот учун, Мбаппе “қаймоқранглилар” сафида 9-рақам остида тўп суради. Ҳужумчининг клубдаги маоши йилига 30 миллион еврони ташкил этади. Футболчи голлари сони ва кўрсатган сермаҳсуллигига қараб қўшимча бонуслар олади. Унинг “Реал” билан шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе “Реал Мадрид” футболчиси сифатида таништирилгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси