Мбаппе ота ватанида Ким Чен Индек кутиб олинди (видео)

Спорт

image

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Камерунда президентлардек кутиб олинди. Бу ҳақда “AfrecanNews” хабар берди.

Маълум қилинишича, футболчи Камерунга бўлган биринчи катта ташрифи чоғида ўзи томонидан ажратилган маблағлар асосида қайта таъмирланган кар ва эшитиш қобилияти заифлар учун мактабга борган ва ўқувчилар билан учрашган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога кўра, Мбаппе келган машиналар кортежи Камерун Миллий хавфсизлик қўшинлари ва қуролланган маҳаллий полиция томонидан зирҳли транспорт воситаларида қўриқланган ҳолда мазкур мактабга олиб борилган.

Спортчининг “Реал Мадрид” клубига ўтиши ҳақида сиртдан тарқалган хабарларга ижобий реакция бераётган қишлоқ аҳолиси “Бўлажак “Реал” футболчиси ота юртингга хуш келибсан, биз сени Мадридда кўришни истаймиз”, каби сўзлар ёзилган баннерларни кўтарган ҳолда кутиб олган.

Шунингдек, у Камерунга сафари чоғида собиқ UFC чемпиони Френсис Нганну билан ҳам учрашган, ва бирга тушлик қилган.

“Чемпион билан Камеруннинг энг машҳур таоми – “ндоле” тановвул қилдик, бу жуда ажойиб эди”, дейди ММА жангчиси.

Маълумот учун, Мбаппенинг Париж клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. 24 ёшли футболчи ўтган мавсумда барча мусобақаларда 43 ўйинда 41 та гол уриб, 10 та голга ҳаммуаллифлик қилган. “Transfermarkt” портали уни 180 миллион еврога баҳолаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Камерун Килиан Мбаппе ПСЖ UFC Френсис Нганну

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг