Мбаппе Энрикедан норози
Спорт
−
19 Декабрь 2023 4231 1 дақиқа
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ва клуби бош мураббийи Луис Энрике ўртасида келишмовчиликлар мавжуд. Бу ҳақда “L'Equipe” хабар берди.
Манбага кўра, сўнгги ҳафтада футболчи ва мураббий ўртасидаги муносабатлар сезиларли даражада ёмонлашган. Мбаппе испаниялик мураббийдан норози бўлишига икки сабаб бор. Биринчидан, франциялик футболчига мураббийнинг Европа Чемпионлар лигаси доирасидаги Дортмунднинг “Боруссия”си билан сўнгги ўйинида (1:1) шиддаткорликни пасайтириш талаби ёқмади, бироқ ўша ўйинда ПСЖ 1/8 финалга чиқди.
Иккинчи сабаб Мбаппе марказий ҳужумчи сифатида ўйнашни истамайди. Футболчи қанот ҳужумчиси сифатида ўйнашни афзал кўрмоқда.
24 ёшли ҳужумчининг ПСЖ билан шартномаси келаси ёзгача тузилган, бироқ январда Мадриднинг “Реал” клуби футболчи трансфери бўйича келишувга эришиши кутилмоқда. Мбаппенинг ўзи ҳам клубни ўзгартириш вариантига қарши эмас.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь