Мбаппе “Бенфика”га қарши ўйинда майдонга тушмайди – ОАВ

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе UEFA Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасидаги “Бенфика”га қарши жавоб учрашувида иштирок этмайди. Бу ҳақда “L’Equipe” хабар берди.

Манбага кўра, 27 ёшли футболчи ўйин олди машғулот вақтида тиззасида оғриқ сезган ва машғулотни муддатидан олдин тарк этган. 

Бугун, 25 февраль куни “Реал Мадрид” Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи жавоб баҳсида “Бенфика”ни қабул қилади. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, клуб Мбаппега тўлиқ тикланиши учун ўн кунлик дам беришга қарор қилган.

Шу боис франциялик футболчи Испания чемпионатининг навбатдаги “Хетафе”га қарши уй ўйини ва “Cелта”га қарши сафар баҳсини ҳам ўтказиб юборади.

Маълумот учун, “Реал Мадрид” ва “Бенфика” жамоалари ўртасидаги дастлабки учрашув 1:0 ҳисобида мадридликлар фойдасига якунланган эди. Жавоб баҳси эса бугун, 25 февраль куни тунда бўлиб ўтиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Килиан Мбаппе “Реал Мадрид” “Бенфика”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг