МБ асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Жамият
−
22 Октябрь 2020 3506 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви бугун, 22 октябрда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Марказий банк сайтида хабар берилди.
Қайд этилишича, ушбу қарор реал фоиз ставкалар ижобийлигини сақлаб қолиш, юзага келган вақтинчалик инфляцион хатарлар фонида, иқтисодий фаолликни янада рағбатлантириш учун қулай шароитларнинг яратилиши ва ўрта муддатли даврда инфляция динамикасининг янада секинлашиши ўртасидаги мувозанатни таъминлашга қаратилган.
“Марказий банк инфляциянинг йил якуни бўйича прогнозини йиллик 11-12,5 фоиз даражасида сақлаб қолди ва Ҳукумат билан биргаликда унга эришиш учун барча зарурий чораларни кўради.
Асосий ставка бўйича келгусидаги қарорлар инфляциянинг жорий ва прогноз динамикасининг шаклланиши, шунингдек ички ва ташқи хатарларни баҳолаш асосида қабул қилинади”, дейилади расмий ахборотда.
Марказий банк Бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича оралиқ йиғилиши 2020 йил 10 декабрга белгиланган. Йиғилиш якунлари бўйича Пресс-релиз эълон қилинади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025