Маймунчечакка қарши вакцина ЖССТ квалификациясидан ўтди

Саломатлик

image

Маймунчечакка қарши вакцина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг дастлабки квалификациясидан ўтди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Даниянинг Bavarian Nordic A/S компанияси томонидан ишлаб чиқарилган MVA-BN вакцинаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дастлабки квалификациясидан ўтган маймунчечакка қарши биринчи эмлаш воситаси бўлди. Маълум қилинишича, мазкур вакцина 18 ёшдан ошган инсонларга мўлжалланган. Уни тўрт ҳафталик танаффус билан, икки дозада, инъекция тарзида қабул қилиш мумкин.

Эмлаш воситасини музлаткичда сақлаш белгиланган. Ташқи муҳитда эса вакцина 2-8 даража илиқ ҳароратда саккиз ҳафтагача ўз таъсир кучини йўқотмайди.

Маълумот учун, маймунчечак кам учрайдиган вирусли касаллик бўлиб, иммунитети заиф одамлар учун хавфли ҳисобланади. Унинг аломатлари иситма, интоксикация, кенгайган лимфа тугунлари ва тошмалар тарқалиши билан билинади. Енгил ҳолатларда касаллик ўз-ўзидан ўтиб кетади ва 14 дан 21 кунгача давом этади. 2024 йил бошидан 9 августгача Африкада маймунчечак билан боғлиқ 17,5 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган, улардан 517 нафари ўлим билан якунланган. М-pox (маймунчечак) вируси сўнгги ойларда яна глобал хавф омилига айлангач, август ўрталарида ушбу эпидемия Африка минтақасида фавқулодда ҳолат деб эълон қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Европада касаллик фақат Швецияда тасдиқланган. Осиё мамлакатлари орасида Покистон, Филиппин,Таиланд ва Ҳиндистон вирус аниқланган мамлакатлар рўйхатидан жой олган. Аввалроқ Марокашда ҳам маймунчечакнинг биринчи ҳолати аниқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Маймунчечак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made