Маймунчечак янги COVID эмас – ЖССТ
Саломатлик
−
20 Август
8508Маймунчечак (М-pох) янги ёки эски штамми бўлишидан қатъи назар, янги COVID эмас. Бу ҳақда бугун, 20 август куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти расмийси Ханс Клугега таяниб, “Reuters” нашри хабар берди.
“Биз М-pох билан биргаликда курашишимиз мумкин ва шарт. Уни глобал миқёсда назорат қилиш ва йўқ қилиш учун тизимларни ўрнатишни танлаймизми ёки ваҳима ҳамда эътиборсизликнинг яна бир циклига кирамизми? Биз ҳозир ва келгуси йилларда қандай жавоб беришимиз Европа ва бутун дунё учун муҳим синов бўлади”, дейди Ханс Клуге.
Клугенинг қўшимча қилишича, ҳар ой Европа минтақасида М-pох’нинг 100 га яқин янги “clade 2” штамми қайд этилмоқда. У расмийлар маймунчечакнинг тарқалишини қандай назорат қилишни билишини қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ЖССТ маймунчечакка қарши курашиш бўйича қўшимча тавсияларни эълон қилган эди.
LiveБарчаси