ЖССТ маймунчечакка қарши курашиш бўйича қўшимча тавсияларни эълон қилди

Олам

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маймунчечак (М-pох) тарқалишига қарши курашиш учун қўшимча вақтинчалик тавсияларни қабул қилди. Тавсиялар касалланиш кўпайган мамлакатларга тегишли. Бу ҳақда ЖССТ веб-сайтида хабар берилди.

Хусусан, Конго Демократик Республикаси (КДР), Бурунди, Кения, Руанда ва Уганда давлатлари ушбу чора-тадбирларни 2025 йил 20 августгача доимий тавсияларга қўшимча равишда амалга ошириши кутилмоқда.

Вақтинчалик тавсиялар қаторида фавқулодда вазиятларда ҳаракатларни мувофиқлаштириш, биргаликда кузатув ва лаборатория диагностикаси, беморларга тиббий ёрдам кўрсатишни кенгайтириш, трансчегаравий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, эмлаш, молиялаштиришни кенгайтириш ва бошқалар мавжуд.

ЖССТ маълумотларига кўра, 2024 йилнинг биринчи ярмида 1854 та М-pох ҳолатлари аниқланган. Бундан ташқари, тасдиқланган ҳолатларнинг 95 фоизи КДРда қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ЖССТ маймунчечак вируси сабабли глобал фавқулодда ҳолат эълон қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

маймунчечак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made