Маймун чечаги Ўзбекистонга кирса, карантин жорий қилинадими?

Жамият

image

Ўзбекистонга маймун чечаги кириб келган тақдирда мамлакатда карантин чекловларини жорий қилишга зарурат йўқ. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат Отабеков маълум қилди.

“Юртимизга бу касаллик кириб келган тақдирда ҳам бирорта шифохонани мазкур касалликка мослаштириш ёки алоҳида шифохона ташкил этишга эҳтиёж йўқ. Чунки Ўзбекистонда 1980 йилдан аввал туғилганларнинг барчаси касалликка қарши эмланган. Яъни ҳозирда мамлакатимиз аҳолисининг 50 фоизида эмлаш орқали иммунитет пайдо қилинган. Биламизки, бундай ҳолатда касаллик оммавий эпидемия тарзида тарқалиб кетмайди”, дейди Отабеков.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ҳозиргача маймун чечаги касаллиги қайд этилмаган. Аммо ЖССТ тавсияларига кўра, эҳтиёт чоралари кўриб борилмоқда.

ЖССТ маълумотларига кўра, одамларда маймун чечаги билан касалланиш ҳолатлари шу пайтгача Европа, Шимолий Америка ва Австралияда аниқланган. Бироқ, кузатувларнинг чеклангани сабабли, касаллик бошқа мамлакатларда ҳам қайд этилиши мумкин. 

Жорий йилнинг 21 май ҳолатига кўра, дунёда маймун чечаги инфекциясининг 90 га яқин тасдиқланган ҳолатлари қайд этилган. 30 га яқин одам ушбу касалликка чалинганликда гумон қилинмоқда. Ҳозирча ўлим ҳолатлари қайд этилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

991

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг