Маймун чечаги. Янги пандемия хавфи борми? 

Олам

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маймун чечагининг янада тарқалишига қарши бир қатор чоралар кўришга чақирмоқда. 

Ташкилот маълумотларига кўра, одамларда маймун чечаги билан касалланиш ҳолатлари шу пайтгача Европа, Шимолий Америка ва Австралияда аниқланган. Бироқ, кузатувларнинг чеклангани сабабли, касаллик бошқа мамлакатларда ҳам қайд этилиши мумкин. 

Жорий йилнинг 21 май ҳолатига кўра, дунёда маймун чечаги инфекциясининг 90 га яқин тасдиқланган ҳолатлари қайд этилган. 30 га яқин одам ушбу касалликка чалинганликда гумон қилинмоқда. Ҳозирча ўлим ҳолатлари қайд этилмаган. 

Мутахассислар янги пандемия кутмаяпти 

Маймун чечаги биринчи марта 1970 йилда Конго Демократик Республикасида одамларда аниқланган. Касалликнинг алоҳида ҳолатлари Марказий ва Ғарбий Африка мамлакатларида кузатилган. 

Яқин келажакда маймун чечаги инфекциялари сонининг кўпайиши кутилаётганига қарамай, мутахассислар ҳали жиддий ташвишланиш сабабларини кўрмаяпти. 

“Биз янги пандемиядан қўрқмаслигимиз керак”, деган Мюнхендаги Людвиг ва Максимилиан номидаги университет вирусологи Герд Суттер. 

Унинг қайд этишича, маймун чечаги ҳайвонлардан одамга юқадиган зооноз касалликдир. Унинг одамдан одамга юқиши билан иккиламчи тарқалиши чекланган. 

ЖССТ давлатлари Женевада вирусни муҳокама қиляпти 

Жорий йилнинг 22 май куни Женевада очилган 75-Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси соғлом ва осойишта сайёра қуришга эътибор қаратмоқда. 2019 йилдан бери биринчи марта юзма-юз ўтказилаётган ЖССТнинг йиллик асосий форумида ташкилотга аъзо 194 давлат, жумладан, Россия вакиллари иштирок этмоқда. Форум мавзуларидан бири маймун чечаги вирусининг тарқалишидир. 

Эслатиб ўтамиз, Бельгия дунёда биринчи бўлиб маймун чечаги билан касалланганлар учун 21 кунлик мажбурий карантин жорий қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

маймун чечаги

Баҳолаганлар

210

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг