Mайкл Жордан услубидаги голдан сўнг Роналду мемлар қаҳрамони бўлди
Спорт
−
20 Декабрь 2019
10742Италия чемпионатидаги учрашувда Криштиану Роналду "Сампдория"га қарши ажойиб голга муаллифлик қилди. Унинг 45-дақиқада португалиялик Aлекс Сандро узатган тўпни рақиб дарвозасига киритгани барчани лол қолдирди.
"Footbal Italia" хабарига кўра, Роналду дарвозага зарба бериш вақтида 71 см (28 дюйм) баландликка сакраган. Ўша вақтда Роналдунинг боши майдондан 256 см баландликда бўлган.
Учрашувдан кейин Роналду ўзини Mайкл Жордан билан таққослаган.
“Ўйиндан сўнг, ижтимоий тармоқларда Криштиану суперқаҳрамонга ўхшаб, осмонга кўтарилган мемлари пайдо бўла бошлади”, дейилади хабарда.