Майамида “Барселона” “банда”си йиғилмоқда. Энди Маскерано Мессининг устозига айланди
Спорт
−
27 Ноябрь 2024 5377 1 дақиқа
Аргентиналик мутахассис Хавьер Маскерано Американинг “Интер Майами” клуби устозига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
40 ёшли мураббийнинг МЛСнинг амалдаги мавсум чемпиони билан тузган шартномаси 3 йилга тузилган. Бунгача Маскерано Аргентина ёшлар терма жамоасини бошқарган.
Қайд этиш жоиз, у футболчилик фаолиятининг катта қисмини "Барселона"да ўтказган ва Каталонияда Лионель Месси, Хавьер Бускетс, Луис Суарес ва Хорди Альба билан бирга ўйнаган. Ҳозир юқорида номлари келтирилган футболчилар “Интер Майами” аъзолари ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона”нинг XXI асрдаги энг яхши футболчиси аниқ бўлганди.
Live
Барчаси