Оқибати ўлим бўлган янги вирус Россияга ҳам етиб борди
Олам
−
22 Январь 2020
15509Хитойнинг Ухан шаҳрида пайдо бўлган коронавируснинг янги тури жуда тез тарқалмоқда. Янги вирус билан касалланганлар Хитойнинг яқин қўшнилари Япония, Таиланд, Жанубий Кореяда бир неча кун аввал қайд этилганди. Кеча эса АҚШда шундай вирус юқтирган илк бемор рўйхатга олинди.
Эндиликда вирус Россияга ҳам етиб боргани тахмин қилиняпти. Санкт-Петербургда янги коронавирус аломатлари бўлган эркак шифохонага ётқизилди. У Шанхайдан учиб келган.
Россия ОАВ берган маълумотга кўра, янги вирус юқтиргани тахмин қилинаётган иккинчи одам Москвада шифохонага ётқизилган. У Таиланддан келган.
Маълумот учун, Хитойда пайдо бўлган янги вирусдан бугунгача 17 нафар одам ҳалок бўлди.
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вирус тарқалаётгани сабабли чегарадаги санитария-эпидемиология пунктларида назорат кучайтирилганини маълум қилди. Шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам вирус юқтирмаслик учун бирламчи тавсияларни берди. Шимолия Корея янги вирус мамлакатга кириб келишининг олдини олиш мақсадида сайёҳлар учун чегараларини ёпиб қўйди.
LiveБарчаси