Маурисио Почеттино “ПСЖ” бош мураббийи этиб тайинланди
Жамият
−
02 Январь 2021
3364Франциянинг “Пари-Сен-Жермен” клуби аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттино жамоа бош мураббийига айланганини расман эълон қилди.
48 ёшли мураббий билан 2022 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзоланган. Почеттино аввалроқ истеъфоси эълон қилинган Томас Тухель ўрнини эгаллади.
Аргентиналик мутахассис 2019 йилнинг ноябрь ойида “Тоттенҳэм”дан истеъфога чиқарилгач, ҳеч қаерда фаолият юритмаётганди.
Париж клуби Франция чемпионати 17-туридан кейин 35 очко билан 3-ўринда бормоқда. Клуб ЕЧЛ 1/8 финал босқичида “Барселона”га қарши майдонга тушади.
“ПСЖ” собиқ футболчиси саналмиш Почеттино мураббий сифатида клубдаги дебютини 6 январь куни “Сент-Этьена”га қарши ўтказади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь