Томас Тухель ПСЖ мураббийлигидан озод этилди

Спорт 2678
image

Франциянинг “Пари Сен-Жермен” футбол клуби (ПСЖ) жамоа бош мураббийи Томас Тухель билан шартнома бекор қилганини эълон қилди. Бу ҳақда клуб Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Германиялик мураббийнинг ПСЖ билан шартномаси 2021 йил май ойигача амал имзоланган эди.

“Мен Томас Тухель ва унинг штабига клубга олиб келган барча ютуқлари учун миннатдорлик билдирмоқчиман. Томас иш учун катта куч ва ғайрат сарф қилди. Биз убилан ўтган яхши дақиқаларни, албатта, эслаймиз. Мен унга келажаги учун энг яхши тилакларни тилайман”,  дейди ПСЖ бош директори Носир ал-Хелайфи.

Маълумот учун, Томас Тухель 47 ёшда ва 2018 йилдан буён ПСЖни бошқариб келаётганди. У бошчилигида Париж клуби икки марта Франция чемпиони бўлди. Франция Суперкубоги учун кечган икки ўйинда ҳам ғалаба қозонди ва ўз тарихида биринчи марта Чемпионлар Лигаси финалига чиқди. Финалда Германиянинг “Бавария”сига имкониятни бой берди (0: 1). Тухель Германияда Дортмунднинг “Боруссия”си билан ҳам ишлаган. У жамоа билан Германия кубогини қўлга киритган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 52
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×