Маск молиявий пирамида қуришда айбланмоқда

Олам

image

Америкалик миллиардер, “Tesla” ва “SpaceX” компаниялари раҳбари Илон Маск Dogecoin крипто-валютасини илгари сургани учун судга тортилди. Даъвогар ундан товон пули сифатида 258 миллиард доллар талаб қилмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Даъвогар Кейт Жонсоннинг таъкидлашича, Маск ва унинг компаниялари Dogecoin қийматини ошириш учун молиявий пирамида яратган. Яъни у мазкур крипто-валюта савдосидан фойда олиш мақсадида уни одамлар орасида тарғиб қилган.

“Айбланувчилар нотўғри тарзда Dogecoin ҳеч қандай қийматга эга бўлмаса ҳам, унинг қонуний сармоя эканлигини даъво қилмоқда”, деган Жонсон Манхэттен федерал судига берган шикоятида.

Даъвогар Dogecoin савдосини АҚШ ва Нью-Йорк қонунларига кўра, қимор ўйнашга тенг деб ҳисоблайди, шунинг учун суд Маск, “Tesla” ва “SpaceX”га ушбу криптовалютани тарғиб қилишни тақиқлаши керак. Компаниялар ҳозирча бу борада изоҳ бермаган.

Жорий йил давомида Dogecoin қиймати тахминан 67 фоизга тушиб кетди, энди танга 0,05 долларга тенг. Ўтган йилнинг май ойида Dogecoin $0,7 дан ошди, аммо кейин пасайишни бошлади. Мазкур крипто-валюта 2013 йилда ҳазил сифатида пайдо бўлган, бироқ Илон Маск буни жиддий қабул қилган – тадбиркор Dogecoin’дан “Tesla” товарларини сотиб олишда фойдаланиш мумкинлигини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

SpaceX Tesla Маск

Баҳолаганлар

238

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг