Маск Дуровнинг ҳибсга олинишига муносабат билдирди
Олам
−
25 Август
209632030 йилга келиб одамлар мемларга лайк босса ҳам ҳибсга олинади. Бу ҳақда америкалик тадбиркор Илон Маск ўзининг Х саҳифасида ёзиб қолдирди.
SpaceX ва Tesla асосчиси Илон Маск Теlegram асосчиси Павел Дуровнинг ҳибсга олинишига муносабат билдирар экан, бу ҳолатни “аҳмоқгарчилик” эканлигини билдирган.
“Европада 2030 йил ва сиз мемларга лайк боссангиз ҳам ҳибсга олинасиз”, деган Маск.
Дуровнинг ҳибсга олинишига сабаб унинг хавфсизлик кучлари билан ҳамкорлик қилмагани бўлган. Франция қонунчилигига кўра, Дуров бу қилмиши учун гиёҳванд моддалар савдоси ва бошқа оғир жиноятларда шерик сифатида кўрилади. Дуров Озарбайжондан учиб келган. У дастлабки тергов асосида OFMI (Суд полицияси миллий идораси) томонидан Францияда қидирувга берилган.
Павел Дуровга терроризм, гиёҳвандлик, жиноий шерикчилик, фирибгарлик, пул ювиш, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, телеграмдаги педофилияга асосланган контент сингари бир қатор айбловлар қўйилган. Бу айбловлар билан Дуров Францияда 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Telegram асосчиси Павел Дуров Ўзбекистонга келган мамлакатга сафари ҳақида ёзганди.