Машина савдоси билан шуғулланган фирибгарлар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида автомобилларни бўлиб тўлашга келишиб, уни вилоятларда қимматга пуллаган икки нафар фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ хабар берди.

Қайд этилишича, икки шахс ўзаро тил бириктириб, интернетга 500-600 АҚШ доллари миқдорида дастлабки тўлов эвазига лизинг асосида турли автомашиналар сотиб олиш ҳақида эълонлар жойлаштирган. Улар қолган суммани ҳар ой тенг бўлиб тўлаб туришга ваъда берган.

Аммо ойлик тўлов муддати яқинлашгач, харидорлар пулни тўламаган ва машинани қайтариб бермаган. Маълум бўлишича, фирибгарлар шу йўл билан юзга яқин автомашина сотиб олиб, бошқа вилоятлардаги бошқа харидорларга арзонлаштирилган нархда қайта сотган.

“Тезкор тадбирлар натижасида айбланувчилар қўлга олинди. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда улар ҳибсда”, дейилади хабарда.

Фирибгарларнинг ҳаракатларидан жабрланганлар +998 (93) 293-03-30 телефон рақамига мурожаат қилишлари сўралади.
 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентнинг Учтепа ва Чилонзор туманларида қурилаётган кўп қаватли уйлардаги хонадонларни сотишини маълум қилиб, фуқаролардан хонадонлар учун тўловларни қабул қилиб олган ва алдов йўли билан жуда кўп миқдордаги пулларни ўзлаштириб олган шахслар қидирувга берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлар Машина савдоси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made