Машарипов тез орада Туркия клуби аъзосига айланиши мумкин
Спорт
−
29 Август 2023
8031Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов фаолиятини Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳозирда Машариповнинг агентлари Туркияда бўлиб, Истанбул клуби билан музокара ўтказмоқда. Тез орада Жалолиддин Машарипов билан шартнома имзолангани эълон қилиниши мумкин.
“Истанбул Башакшеҳир” жорий йилги Туркия чемпионатининг дастлабки икки турида мағлубиятга учради. Жамоа турнир жадвалининг 19-поғонасида кетяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Машарипов “Пахтакор” клуби таркибида машғулот олиб бораётгани хабар қилинганди. Эркин агентга айланган футболчи спорт формасини ушлаб туриш мақсадида жамоа мураббийи Максим Шацких билан келишган ҳолда умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этяпти.
LiveБарчаси