Машҳур рэпер Navai Қозоғистон чегарасида наркотик билан қўлга тушди
Олам
−
20:46 1827 2 дақиқа
Кеча, 13 октябрь куни Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров) гиёҳванд моддалар контрабандасида гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда “Ulysmedia” хабар берди.
Қайд этилишича, Қозоғистонга киришда, “Қордай” чегара яқинидаги назорат-ўтказиш пунктида полиция ходимлари томонидан Чeгара хизмати билан ҳамкорликда Navai тахаллуси билан танилган россиялик рэпер Наваи Бакиров қўлга олинган. У ҳаракатланаётган автомобиль кўздан кечирилганда гиёҳвандлик моддаси аниқланиб, мусодара қилинган.
“Ушбу факт бўйича гиёҳвандлик воситалари контрабандасини амалга ошириш гумони билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди. Терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қозоғистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 201-моддасига мувофиқ, бошқа маълумотлар ошкор этилмайди”, деб хабар берган Жамбил вилояти полиция департаменти.

Маълумот учун, Navai – асли озарбайжонлик бўлган машҳур россиялик рэпер. У “HammAli & Navai” дуэти таркибида (“Девочка война”, “Птичка”, “Прятки” хитлари муаллифлари) катта машҳурликка эришган бўлиб, “кальян рэп” жанрининг ёрқин вакилига айланган. Кейинчалик хонанда яккахон фаолиятини бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Бакиркўй тумани прокуратураси гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси бўйича 18 кишини ушлаб туриш ҳақида қарор чиқарганди. Уларнинг орасида ўзбекистонлик томошабинларга “Муҳташам юз йил” ва “Чуқур” сериаллари орқали таниш бўлган актёр Арас Булут Ийнемли ҳам бор эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь