Ота-оналар фарзандларини ўзлари мактабга олиб бориб келишга чақирилди

Жамият

image

Кеча, 31 январь куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида зўравонлик ва қотиллик аломатлари билан 12 ёшли қизнинг мурдаси топилгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик. Бу ҳақда Бош прокуротура маълумот берар экан, гумонланувчи 29 ёшли эркак бўлиб, марҳуманинг хонадонида 2022 йилнинг ёз ойларида ёлланма ишчи сифатида таъмирлаш ишларини амалга оширганини билдирган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардан кўриш мумкинки, гумонланувчи шахс 12 ёшли қизни мактабдан қайтаётганда таъқиб қилиб келган. Шу сабабли Тошкент шаҳар Оила ва хотин қизлар бошқармаси ота-оналардан болаларини мактабга ўзлари олиб бориши ва олиб келишини сўраб, мурожаат билан чиқди.

“Оила ва хотин қизлар бошқармаси ходимлари ва маҳалла фаоли марҳуманинг хонадонига бориб чуқур ҳамдардлик билдиришди. 
Барча ота-оналарга илтимос: ўзингиз ҳамроҳлик қилинг ва фарзандларингизни мактабга олиб бориб мактабдан олиб кетинг. Улар билан доимо алоқада бўлинг”, дейилади бошқарма хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент мактаб Оила ва хотин-қизлар бошқармаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг