Тошкентда 12 ёшли қиз ўлдириб кетилди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг 31 январь куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида зўравонлик ва қотиллик аломатлари билан 12 ёшли қизнинг мурдаси топилди. Бу ҳақда Бош прокуротура Матбуот хизмати хабар берди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2 қисми “в”, “з” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят иши бўйича гумонланувчи 29 ёшли эркак жиноят-просессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди.

Маълумот учун, гумонланувчи шахс марҳуманинг хонадонида 2022 йилнинг ёз ойларида ёлланма ишчи сифатида таъмирлаш ишларини амалга оширган.

Шунингдек, прокуратура томонидан мазкур иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган маълумотлар ҳамда бошқа тафсилотлар ошкор этилмаслиги маълум қилинди.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг