Март ойидан Тошкент йўллари қайта таъмирланади

Жамият

image

Тошкент шаҳри йўлларининг 816 минг 23 метр квадрат қисми қайта таъмирланади. Асосий ишлар об-ҳаво барқарорлашгач, тахминан март ойининг биринчи ўн кунлигида бошланиши режалаштирилган. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, кучли ёмғирлар сабабли шаҳардаги айрим кўчаларда йўл қопламаси ёмонлашиб, чуқурлар пайдо бўлган. Бунга музлашга қарши моддалар қўлланиши, узоқ давом этган ёғингарчилик ва юқори намлик сабаб бўлган. Сув йўл қопламасидаги майда ёриқларга кириб, унинг устки қатлами ва асосини заифлаштирган. Асосан, хизмат муддати тугаш арафасидаги ва анча эскирган йўлларда бундай муаммолар кўпроқ кузатилмоқда.

Шунга кўра, кўча-йўл тармоғи ўрганилиб, таъмир талаб этиладиган ҳудудлар рўйхати шакллантирилган, ҳамда умумий майдон – 816 023 м² ҳудудда қайта таъмирлаш ишлари амалга оширилиши маълум қилинди. Шундан:

Туманлар тасарруфидаги йўллар – 609 673 м²;

Марказий кўчалар (ихтисослаштирилган бошқарма тасарруфида) – 206 350 м².

Туманлар кесимида:

  • Бектемир — 53 160 м²;
  • Мирзо Улуғбек – 50 471 м²;
  • Миробод – 52 287 м²;
  • Олмазор – 48 087 м²;
  • Сергели – 50 529 м²;
  • Учтепа – 50 000 м²;
  • Чилонзор – 54 000 м²;
  • Шайхонтоҳур – 51 182 м²;
  • Юнусобод – 47 546 м²;
  • Яккасарой – 51 000 м²;
  • Янгиҳаёт – 51 000 м²;
  • Яшнобод – 50 411 м².

Билдирилишича, таъмирлаш ишлари бир вақтнинг ўзида бир хил кўчаларда режалаштирилмайди. Муаммони бартараф этиш босқичма-босқич амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Юнусобод Шайхонтоҳур Чилонзор Бектемир таъмирлаш ишлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг