Марказий Осиёдан келаётган мигрантлар учун талабларни кучайтириш керак – Путин (видео)

Олам

image

Россияга келаётган мигрантлар ўзлари яшаётган давлатни ҳурмат қилишлари учун уларга қўйиладиган талабларни кучайтириш керак. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин бугун, 19 декабрь куни “Владимир Путин билан йил натижалари” дастурида маълум қилди.

Унинг қайд этишича, Марказий Осиё аҳолиси Россияда ишлаш учун ўқитилиши керак. У ерда рус мактаблари очилиши, маданият ва тил ўргатилиши зарур.

Шунингдек, Владимир Путин миграция муаммосини “жуда нозик ва ўткир” деб атаган. Унинг таъкидлашича, Россияда ишчилар етишмайди. Бўш иш ўринлари сони аллақачон юз минглаб топилади. Мигрантлар сонини камайтириш учун меҳнат унумдорлигини ошириш ва юқори технологияли соҳаларга эътибор қаратиш лозим. Путин муҳожирлар келган давлатлар билан ҳам ишлаш керак, деб ҳисоблайди.

Унинг сўзларига кўра, миграция масалалари бўйича ишларни Ички ишлар вазирлиги фаолияти доирасида кучайтириш керак. Иш кенг қамровли бўлиши учун иқтисодиёт бўлимлари вакилларини ваколатга оладиган алоҳида марказ ташкил этиш зарур.

“Кейин марказ етуклашиб, зарур ваколатларга эга бўлгач, алоҳида бўлим ташкил этилиши мумкин”, деган Путин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда чет эллик ишчилар учун энг юқори маошлар рўйхати эълон қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант Путин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг