Марказий Осиёда қайноқ ҳарорат туфайли миллионлаб болалар саломатлиги ёмонлашиши мумкин
Саломатлик
−
31 Июль 2023
7423Европа ва Марказий Осиёдаги болаларнинг қарийб ярми (тахминан 92 миллион) ҳаддан ташқари иссиқлик таъсирига дучор бўлади. Бу глобал меъёрий кўрсаткичдан икки баравар кўп. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (UNICEF) ҳисоботида айтилди.
“Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари иқлим инқирозининг жазирамасини бошдан кечирмоқда. Болалар саломатлиги ва фаровонлигига энг катта зарар етмоқда”, дейди UNICEF'нинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Режина Де Доминицис.
Ҳисоботда қайд этилишича, болалар иссиқлик тўлқинлари таъсирига жуда сезгир, чунки, уларнинг тана ҳарорати катталарникига қараганда анча юқори ва тезроқ кўтарилади. Бу эса уларни жиддий касалликлар, жумладан, иссиқлик уриши хавфи остида қолдиради. Чақалоқлар ва ёш болалар кўпроқ хавф остида.
Ташкилот ҳаво ҳароратининг кўтарилиши иқлим ўзгаришининг оқибати эканини таъкидлаб, Европа ва Марказий Осиё ҳукуматларини 2025 йилгача иқлим ўзгаришига мослашиш учун ажратиладиган маблағни икки баравар оширишга чақирмоқда.
Мутахассисларнинг башорат қилишича, 2050 йилга бориб ҳароратнинг 1,7 даражага кўтарилишининг энг консерватив сценарийси остида Европа ва Марказий Осиёдаги ҳар бир бола ҳаддан ташқари иссиқлик таъсирига дучор бўлади.
UNICEF (Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси) – 1946 йилда ташкил этилган халқаро ташкилот. У ҳар йили дунё болаларининг аҳволи тўғрисида ҳисобот тайёрлайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь