Марказий Осиё етакчилари Тошкентда йиғилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 7-Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мезбонлик қиладиган Тошкент саммитида минтақа давлатлари етакчилари – Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов қатнашиши кутилмоқда. Шунингдек, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ҳам Тошкент саммитига таклиф қилинган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлашга қаратилган конструктив ғоя ва ташаббусларни илгари сурди. Бу ташаббуслар ўша йил ноябрда Самарқандда ўтган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро конференцияда яхлит дастур тарзида тақдим этилди. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашуви шу тарзда ташкил топди. 2018 йил 15 март куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. 

2019 йил 29 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.

2021 йил 6 августда Туркманистондаги “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтди. Тўртинчи Маслаҳат учрашуви 2022 йил 21 июлда Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида бўлди. 5-Маслаҳат учрашуви 2023 йил 14 сентябрда Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида, 6-олтинчи Маслаҳат учрашуви эса 2024 йил 9 августда Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтди. 

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида бўлажак Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви олдидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бугун, 13 ноябрь куни “Марказий Осиё янги давр остонасида” сарлавҳали мақола эълон қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий Осиё Маслаҳат учрашуви Тошкент саммити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг