Марказий Осиё етакчилари ҳам Трампни қутлашни бошлади
Олам
−
06 Ноябрь
3787Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Дональд Трампни Америка Қўшма Штатлари Президенти этиб сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
“Сизнинг етакчилик тажрибангиз ва чуқур билимингиз Қирғизистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида ўзаро ҳурмат тамойилларига асосланган ҳар томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш учун имкониятлар яратади, деб ўйлайман”, дейди Жапаров.
У биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали яқинлашиб келаётган глобал муаммоларни муваффақиятли енгиб, халқлар фаровонлиги ва келажаги йўлида ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга ишонч билдирди.
“Сизни ишонтириб айтаманки, Қирғизистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида кенг имкониятлар очадиган кўп векторли ҳамкорликни ривожлантириш учун бор кучимни ишга соламан. Сизга мустаҳкам соғлиқ, давлат фаолиятингизда улкан муваффақиятлар, Америка Қўшма Штатлари халқига тинчлик ва фаровонлик тилайман”, дейилади Президент Садир Жапаров табригида.
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ҳам Дональд Трампни АҚШ президентлигига сайловдаги ғалабаси муносабати билан табриклади. Давлат раҳбари хавфсизлик, ядровий қуролларни тарқатмаслик ва сармоя киритиш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик изчил ривожланиб боришига ишонч билдирди.
Қозоғистон Президенти Дональд Трампга Америка халқи фаровонлиги, глобал барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш йўлида муваффақиятли фаолият олиб боришини тилади.
“Fox News” телеканали ва “The Hill” газетасининг прогнозларига кўра, 5 ноябрь куни АҚШда бўлиб ўтган сайловларда Трамп ғалаба қозонди. Унинг ўзи аллақачон сиёсий ғалабасини эълон қилган ва ўзини АҚШнинг 47-президенти деб атаган. Ҳукмрон АҚШ Демократик партиясидан Камола Ҳаррис иштирок этди. У 2021 йил январидан бери АҚШ вице-президенти лавозимида ишлаб келмоқда. Трамп Американинг 45-президенти эди. У 2020 йилги сайловда демократ Жо Байденга ютқазди. Трамп сайловолди ташвиқоти давомида Украина можаросига барҳам бериш ниятида эканлигини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ НАТО Бош котиби Марк Рютте, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху, Франция Президенти Эммануэль Макрон, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ва бошқалар ҳам табриклаганди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь