Марказий Осиё ўз тарихидаги энг муваффақиятли даврни бошдан кечирмоқда – Тўқаев

Олам

image

Марказий Осиё ўз тарихидаги энг муваффақиятли даврни бошдан кечирмоқда. Бу ҳақда бугун, 31 июль куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари ва Озарбайжон Президентининг норасмий маслаҳат учрашувида сўз очди.

Ўз нутқида у қирғиз ва қозоқ халқлари ўртасидаги алоҳида қардошлик муносабатларини таъкидлаб, ушбу учрашув сифатли барча даражалардаги устувор йўналишларни муҳокама қилиш учун яхши имконият эканини билдирган.

Унинг фикрича, XXI асрда Марказий Осиёни ривожлантириш мақсадидаги шартноманинг имзоланиши катта ютуқ бўлгна. Шу муносабат билан Тўқаев биргаликда ривожланишга ёрдам берадиган тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва қабул қилишни таклиф этган.

У Марказий Осиё овози жаҳон майдонида баланд янграётганини айтиб, Қирғизистонни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг муваққат аъзоси этиб сайлангани билан табриклаган.

У Озарбайжоннинг қўшилиши муҳим босқич эканини айтиб ўтган.

“Қозоғистон эришилган келишувларга содиқдир ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан муваффақиятларга эришишимизга ишонади”, дейди Тўқаев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Чўлпонотада бўлиб ўтаётган Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашуви мажлисида Марказий Осиё мамлакатлари хавфсизликнинг янги таҳдидларига биргаликда қарши туриши ва минтақанинг энергетик мустақиллигини мустаҳкамлаши зарур эканини айтган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг