Марказий Осиё Форс кўрфазидан товарлар импорти ҳажмини оширди

Олам

image

Марказий Осиё мамлакатлари Форс кўрфазидан импорт қилинадиган товарлар ҳажмини оширди. Бу ҳақда Евросиё тараққиёт банки маълумотларида келтирилган.

Унга кўра, ўтган йили минтақа ва Форс кўрфази мамлакатлари ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 3,3 миллиард долларни ташкил этган. Марказий Осиёнинг беш давлати: Қувайт, Баҳрайн, Қатар, БАА, Уммон ва Саудия Арабистони билан савдо ҳажми 2020 йилга нисбатан 4,2 баробарга ошган.

Савдода энг юқори ўсиш суръатини Туркманистон (9,9 баробар), Қирғизистон (9,5 баробар) ва Ўзбекистон (8,1 баробар) кўрсатган. Форс кўрфази мамлакатлари ичида БАА мутлақ етакчи ҳисобланади ва минтақа билан савдонинг 97 фоизини таъминлайди.

Мос равишда Форс кўрфази мамлакатларининг минтақадаги энг йирик савдо ҳамкорлари: Туркманистон – 2 миллиард доллар (умумий савдонинг 61 фоизи), Ўзбекистон – 740 миллион доллар (23 фоиз), Қозоғистон – 302 миллион доллар (9 фоиз).

“Мутахассислар ўзаро савдонинг ўсиши давом этишини қайд этмоқда. Ҳали фойдаланилмаган салоҳият жуда катта бўлиб, 4,9 миллиард долларга баҳоланмоқда, бу эса жорий ташқи савдо айланмасига қўшимча 150 фоиз дегани”, дейилади хабарда.

Шундан 4,4 миллиард доллари Форс кўрфази мамлакатларининг потенциал экспорти (автомобиллар, электроника, заргарлик буюмлари), 0,5 миллиард доллари эса Марказий Осиё экспорти (қимматбаҳо ва рангли металлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон Бош вазирининг ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири Серик Жумангарин Остонада бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Хитой” Ишбилармонлик кенгашининг иккинчи йиғилишида Хитойнинг Марказий Осиё билан савдо айланмаси 95 млрд долларга етганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Форс кўрфази Марказий Осиё товар импорти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг