Марказий банк мутахассиси карантин вақтида кредит олиш масаласига изоҳ берди
Бу қизиқ
−
30 Март 2020
14126Ўзбекистонда коронавируснинг кенг ёйилишининг олдини олиш мақсадида карантин режими жорий этилди. Бу вақтда кўплаб муассаса ва ташкилотлар фаолияти тўхтатилди. Аммо банкларнинг кредит бериш амалиётлари тўхтатилгани йўқ. Банклар томонидан барча турдаги кредитлар ажратилмоқда. Бу ҳақда бугун, 30 март куни АОКА махсус штабида ўтказилган брифинг пайтида Марказий банк бошқарма бошлиғи Ҳусанхўжа Обидов маълум қилди.
“Банклар ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармоқда. Бироқ вазиятдан келиб чиқиб, банкларнинг мавжуд кредитлар муддатини узайтириб, қарз юкларини камайтиришга қаратилганини ҳисобга олишингизни сўраймиз”, деди у.
Маълумотларга кўра, 10 мингга яқин кредитлар муддати узайтирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олганлар 145 нафарни ташкил қиляпти. Уларнинг икки нафари вафот этди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь