Марказий банк 21 та тижорат банкига нисбатан чора кўрди
Жамият
−
17 Ноябрь 2023 8819 1 дақиқа
Ўзбекистондаги тижорат банкларининг жойлардаги филиалларида назорат тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, тижорат банкларининг жойлардаги муассасаларидаги ўрганишлар натижасида банклар томонидан таклиф этилаётган кредит ва омонатлар ҳақидаги ахборотлар истеъмолчиларга қонунчиликда белгиланган тартибда ошкор қилиниши ҳамда банк карталари орқали хизматлар кўрсатилиши тўлиқ йўлга қўйилмагани аниқланган.
Мавжуд камчиликларга йўл қўйгани учун 16 та тижорат банкидан жарималар ундирилган ҳамда 5 та тижорат банкига огоҳлантириш берилган.
"Истеъмолчилар банк хизматларидан фойдаланиш бўйича оқилона қарорга келишлари учун тижорат банкларидан истеъмолчиларга банк хизматлари ҳақидаги маълумотларни тўлиқ ошкор қилиши ва уларнинг шартларини батафсил тушунтириши лозимлиги билдирилади", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь