Марк Цукерберг хотинига атаб ҳайкал ўрнатди 

Бу қизиқ

image

Facebook асосчиси Марк Цукерберг аёли Присцилла Чанга атаб 2 метрлик ҳайкал ўрнатди. Бу ҳақда “Тhе Guardian” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, ҳайкал Tiffany ва Dior брендлари билан ҳамкорлик қилган нью-йорклик рассом Даниэль Аршам томонидан яратилган. Чан яшил рангда тасвирланган бўлиб, унинг устига кумуш металлдан ишланган плаш кийдирилган.

Марк Цукерберг ўзининг Instagram саҳифасига жойлаган суратда Чаннинг ҳайкали дарахт тагига ўрнатилганини кўриш мумкин.

Маълумот учун, Марк Цукерберг ва Присцилла Чан 2003 йилда Гарварддаги талабалар кечасида танишган. Эр-хотин 2012 йилда турмуш қурган. Ҳозирда улар уч нафар қизни, 9 ёшли Максима, 7 ёшли Августа ва 1 ёшли Аурелияни тарбияламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Марк Цукерберг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг