Мария Колесникова қаерда сақланаётгани маълум қилинди

Олам

image

Беларусь Мухолифати Мувофиқлаштириш кенгаши аъзоси Мария Колесникова ҳибсга олинган ва ҳозирда Минскнинг Володарский кўчасидаги тергов изоляторида сақланмоқда. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда

"Ички ишлар бошқармаси бош тергов бўлими тергов гуруҳи раҳбари Василюк менга қўнғироқ қилиб, унинг ҳибсга олингани тўғрисида хабар берди. У “передача” олиб келишим мумкинлигини айтди", дейди Мариянинг отаси Александр Колесников.

Шу билан бирга, Беларусь Давлат чегара қўмитаси Колесникованинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 сентябрь куни Беларусь Мухолифати Мувофиқлаштириш кенгаши Раёсати аъзоси Мария Колесникова Минск марказида ғойиб бўлган эди. Орадан бир кун ўтиб, Беларусь давлат чегара хизмати Мария Колесникова Украина билан чегарада ҳибсга олинганлигини тасдиқлади

БЕЛТА нашрининг ёзишича, Колесникова Беларусни ноқонуний равишда тарк этишга уринган. Унинг ҳамкасблари - Мувофиқлаштириш кенгашининг Матбуот котиби Антон Родненков ва Кенгаш аъзоси Иван Кравцов тунда чегарани муваффақиятли кесиб ўтган. Айни пайтда улар Украинада. 

“Euronews”нинг ёзишича, Мария Колесникова Украина чегарасини кесиб ўтмаган, чунки у Беларусдан мажбуран олиб чиқилмоқчи бўлганида, паспортини йиртиб ташлаган.  

Украина Ички ишлар вазири ўринбосари Антон Герашченкога кўра, икки мухолифатчи Родненков ва Кравцовнинг мамлакатдан чиқиб кетиши ихтиёрий бўлмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Мария Колесникова

Баҳолаганлар

106

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг