Марғилонда қурилиши тугалланмаган бино ертўласидан эркак жасади топилди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳридаги ичкиликбозлик бир одамнинг ўлими билан якунланган жиноятга сабаб бўлди. Бу ҳақда “Постда” газетаси хабар берди.

Маълум бўлишича, Марғилоннинг Пичоқчи маҳалласидаги Хиёбон кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бино ертўласидан 1960 йилда туғилган фуқаро танасида турли хилдаги жароҳат излари билан, жонсиз ҳолатда топилган.

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида жиноятни Фарғона шаҳрида яшовчи 1985 йилда туғилган фуқаро содир этгани аниқланиб, ушланган.

Суриштирувлардан аён бўлишича, гумондор ва жабрланувчи аввалдан таниш бўлган ва жиноят содир этилган жойда бирга спиртли ичимлик ичишган. Шундан сўнг ўзаро жанжаллашиб, бири иккинчисига оғир жароҳат етказган. Оқибатда жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик

Баҳолаганлар

735

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг