Марғилонда даҳшатли ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди (видео)

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди. 

Ҳодиса кеча, 19 апрель куни Марғилон шаҳар Н.Холматова кўчасида содир бўлган. 1986 йилда туғилган ҳайдовчи М.Т. ўз бошқарувидаги Volkswagen русумли автомашинасини ҳайдаб бораётиб, 2003 йилда туғилган ҳайдовчи М.М. бошқарувидаги Spark русумли автомашина билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Spark автомашинаси ҳайдовчиси М.М. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, 15 апрель куни Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги "Оқтом" маҳалласи ҳудудидан ўтган йўлда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Фарғона Марғулон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг