Жиззахда Gentra мактаб ўқувчиларини уриб кетди. Болалар ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
19 Апрель
11610Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги "Оқтом" маҳалласи ҳудудидан ўтган йўлда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Ҳодиса жорий йилнинг 15 апрель куни соат 12:40 ларда содир бўлган. Баҳмал туманида яшовчи 32 ёшли ҳайдовчи ўзига тегишли бўлган Gentra русумли автомобилида юқори тезликда ҳаракатланиб, руль бошқарувини йўқотган. Оқибатда қарама-қарши йўналишда мактаб томон ҳаракатланиб кетаётган 5- ва 7-синф ўқувчиларини уриб юборган.
"100 тезликда келаётгандим. Бошқарувни йўқотдим. Асфалт йўлида ёмғир эди. Машинамнинг орқаси ўйнаб кетди. Қўрққанимдан рулни тўғрилай олмадим. Болаларни уриб юбордим", дейди ҳайдовчи.
ЙТҲ оқибатида болалар вафот этган. Машина йўл четида боғланиб турган қорамолни ҳам уриб кетган. Машина зарби кучидан у ҳам ҳалок бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳайдовчи 2023 йилнинг декабрь ойидан шу кунгача 11 маротаба йўл ҳаракати қоидаларини бузгани аниқланган.
LiveБарчаси