Марадонанинг ўлими олдидан айтган сўнгги сўзлари маълум бўлди

Спорт

image

Аввалроқ, футбол афсонаси Диего Марадона 60 ёшида юрак ҳуружидан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Жаҳон футболи афсонаси 25 ноябрь куни Буэнос-Айресдаги уйида вафот этган. 

TN телеканали Марадона ҳаётининг сўнгги дақиқалари ҳақида маълумот берган. 

Марадона уйғонган, нонушта қилган, ётадиган жойига қайтиб келган ва сўнгги сўзларини айтган: "Me siento mal" ("Мен ўзимни ёмон ҳис қиляпман").

Афсонавий футболчига қараган ҳамшира тез ёрдам чақирган. Тез ёрдам шифокорлари Марадонани қутқаришга уринишган, аммо барча уринишлар муваффақиятсиз тугаган. 

Маълумот учун, Диего Марадона "Барселона", "Наполи", "Севилья" сафида тўп сурган. 1977-1994 йилларда Аргентина терма жамоасида ўйнаган ва 1986 йилда жаҳон чемпиони бўлган. 1990 йилда эса Жаҳон чемпионатида иккинчи ўринни қўлга киритган. FIFA сайтидаги овоз бериш натижасига кўра, XX асрнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган.


Мақола муаллифи

Теглар

МАРАДОНА

Баҳолаганлар

2411

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг