Марадонанинг ўлими бўйича тиббий хулосалар эълон қилинди
Спорт
−
28 Апрель 2021
12311Аргентина терма жамоаси афсонавий футболчиси Диего Марадонанинг ўлимини текширувчи тиббий комиссиянинг норасмий натижалари эълон қилинди.
Шифокорлар Марадонанинг ўлимига илгари мавжуд бўлган юрак хасталиги сабаб бўлганини тасдиқлади.
Футболчи ўтган йил 25 ноябрь куни соат 04:00 дан 06:00 гача бўлган вақтда, ухлаб ётганида вафот этган.
Маълум бўлишича, собиқ футболчининг уйига чақирилган шифокорлар унинг танаси аллақачон совуқ бўлса ҳам, Марадонани 45 дақиқа давомида жонлантиришга ҳаракат қилган.
Марадонанинг ўлими соат 13:15 да эълон қилинган. Шуниси эътиборга лойиқки, ҳамширалардан бири Диего уйғонганини ва эрталаб ўрнидан турганини айтган эди.
Тергов давом этмоқда, айни пайтда бепарволикда айбланаётган беш нафар шифокор текширилмоқда. Улардан бири - Марадонанинг даволовчи шифокори муҳим ҳужжатларда футболчининг имзосини сохталаштиришда ҳам айбланмоқда.
Аввалроқ, футболчи ҳаётининг сўнгги йилларида яқинлари учун 4,6 миллион доллар сарфлагани ҳақида хабар бергандик.