Марадона сўнгги йилларида яқинларига қанча маблағ сарфлагани очиқланди
Спорт
−
14 Апрель 2021
8951Ҳаётининг сўнгги йилларида футболчи Диего Марадона яқинлари учун 4,6 миллион доллар сарфлаган. Бу ҳақда "La Gazzetta dello Sport" маълум қилган.
Таъкидланишича, Марадона яқинларига сартарошлик хизматлари, тиббий хизматлар, суғурта хизматлари, озиқ-овқат, квартиралар ва автоуловлар учун пул тўлаган.
Шунингдек, футболчи яқинларининг мобиль алоқа харажатларини ҳам қоплаган.
Эслатиб ўтамиз, март ойида Аргентинада Диего Армандо Марадонанинг мухлислари ва оила аъзолари афсонавий футболчининг ўлими сабабларини суриштиришни талаб қилиб, митинг ўтказганди.
Маълумот ўрнида, аргентиналик футболчи Диего Марадона 2020 йил 25 ноябрь куни 60 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига юрак ҳуружи сабаб бўлган.
Марадона футболчи сифатида "Аргентинос Хуниорс", "Бока Хуниорс", "Барселона", "Наполи", "Севилья" ва "Ньюэллс Олд Бойз" жамоаларида ўйнаган.
Аргентина терма жамоаси таркибида у 91 та учрашувда қатнашган ва уларда 34 та гол урган. 1986 йилги Жаҳон чемпионати якунида Марадона турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб тан олинган. Кейинги Жаҳон чемпионатида форвард мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлган.