Марадона ўлдирилганми? Аргентинада футболчининг яқинлари намойишга чиқди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Аргентинада Диего Армандо Марадонанинг мухлислари ва оила аъзолари афсонавий футболчининг ўлими сабабларини суриштиришни талаб қилиб, митинг ўтказди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар тарқатди.

Юзлаб намойишчилар Аргентина пойтахти Буэнос-Айреснинг марказида бунёд этилган замонавий ёдгорлик - Обелискда тўпланди. 

Намойишчилар Марадонанинг ўлдирилганини даъво қилмоқда ва жиноятда айбдорларни жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда. 

Акцияда футболчининг кичик ўғли Диегито Фернандо Марадона, қизлари Далма ва Жанина, собиқ рафиқаси Клаудия Виллафане ҳам иштирок этган. 

Маълумот учун, аргентиналик футболчи Диего Армандо Марадона ўтган йили 25 ноябрда 60 ёшида вафот этганди. 

Аргентина ОАВга кўра, Марадона Буэнос-Айрес провинциясининг Тигре шаҳрида юрак ва ўпка муаммолари туфайли вафот этган. 

Марадонанинг ўлимидан сўнг бошланган тергов доирасида 7 киши, жумладан, футболчининг шифокори Леопольдо Луке ва психиатр Агустина Косачева унинг ўлимида айбланмоқда. Ҳозирда тергов жараёнлари давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Аргентина Марадона

Баҳолаганлар

156

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг