Марадонанинг шифокори суд қилинади
Спорт
−
26 Июнь 2021
5293Жорий йилнинг 28 июнь куни футболчи Диего Марадонанинг даволовчи шифокори Леопольдо Луке устидан суд жараёни бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” хабар берган.
Луке аргентиналик футболчининг имзоларини қалбакилаштиришда айбланмоқда. Марадонанинг имзоси бўлган ҳужжатлар полиция томонидан Лукенинг уйи ва офисида тинтув ўтказилганда топилган. Имзоларнинг сохталаштирилгани экспертиза томонидан тасдиқланган.
Аввалроқ, Диего Марадонанинг ўлими учун етти нафар тиббиёт ходимига айблов эълон қилингани ҳақида хабар бергандик.
Эслатиб ўтамиз, футболчи ўтган йил 25 ноябрь куни соат 04:00 дан 06:00 гача бўлган вақтда, ухлаб ётганида вафот этган. Марадонанинг уйига чақирилган шифокорлар унинг танаси аллақачон совуқ бўлса ҳам, уни 45 дақиқа давомида жонлантиришга ҳаракат қилган.
Марадонанинг ўлими соат 13:15 да эълон қилинган. Шуниси эътиборга лойиқки, ҳамширалардан бири Диего уйғонганини ва эрталаб ўрнидан турганини айтган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь