“Манчестер Сити” юздан ортиқ молиявий қоидабузарликда айбланмоқда
Спорт
−
07 Февраль 2023
3772“Манчестер Сити” молиявий қоидаларни бузгани учун мумкин бўлган санкцияларга эътироз билдира олмайди. Бу ҳақда журналист Мартин Зиглер ўз саҳифасида хабар берди.
Маълум бўлишича, АПЛ 2009/10 йилги мавсумдан буён “Манчестер Сити”ни юздан ортиқ молиявий қоидабузарликда айбламоқда. Агар қоидабузарликлар исботланса, клуб очколаридан маҳрум этилиши ёки лигадан четлатилиши мумкин.
Спорт арбитраж суди (CAS) шунга ўхшаш иш бўйича олдин “Ман Сити”ни оқлаганди – 2020 йилда UEFA клубни еврокубокларда иштирок этишдан икки йилга четлаштирган, бироқ CAS қарорни бекор қилган.
“Манчестер Сити” 45 очко билан АПЛ турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. Клуб пешқадам Лондоннинг “Арсенал” жамоасидан 5 очко ортда қоляпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь