Маликанинг ўғли зўрлашда айбланиб 4 йилга қамалди
Олам
−
15 Июнь 10027 2 дақиқа
Норвегия валиаҳд маликаси Метте-Маритнинг ўғли Мариус Борг Хёйби бир нечта жиноятлар, жумладан, зўрлашда айбдор деб топилиб тўрт йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда бугун, 15 июнь куни “The Guardian” нашри хабар берди.
Осло туман суди чиқарган ҳукмга кўра, 29 ёшли Хёйбига нисбатан жабрланувчилардан бири билан икки йил давомида яқинлашмаслик ҳақидаги чеклов ҳам қўлланилган. Шу билан бирга, у яна икки зўрлаш бўйича айбловлардан оқланган.
Қайд этилишича, Мариус Борг Хёйбига қарши жами 40 та айблов қўйилган бўлиб, улар орасида зўрлаш, тан жароҳати етказиш, тақиқлов қарорларини бузиш, шунингдек, гиёҳванд моддалар ва транспорт воситасини бошқариш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳам бўлган.
Прокуратура уни 7 йил 7 ойга қамашни талаб қилган бўлса, ҳимоя томони зўрлаш айбловлари бўйича оқлашни ва бошқа тан олган жиноятлари учун 18 ойдан ортиқ жазо тайинламасликни сўраган.
Зўрлаш айбловлари 2018–2024 йиллар оралиғида тўрт нафар аёл билан боғлиқ ҳолатларни қамраб олади. Тергов маълумотларига кўра, жабрланувчиларнинг барчаси воқеа вақтида ухлаётган ёки ўзини ҳимоя қила олмайдиган ҳолатда бўлган.
Манбанинг ёзишича, суд жараёни Норвегия қироллик оиласи учун мураккаб даврга тўғри келган. Валиаҳд малика Метте-Марит ҳозирда оғир касаллик билан курашаётган бўлиб, унга ўпка трансплантацияси кераклиги айтилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея суди собиқ президент Юн Сок Ёлни Шимолий Корея ҳудудига дронлар юборганликда айбдор деб топиб, 30 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.

Live
Барчаси