Малайзияда бўлиб турган ўзбекистонликларга янги қоида эслатилди
Олам
−
21 Апрель 2020
5722Малайзия ҳукумати томонидан коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида 2020 йил 28 апрелгача ўрнатилган карантин даврида мазкур мамлакатга ташриф буюрадиган чет эл фуқаролари учун янги тартиб жорий этилди. Унга кўра, ушбу давлатга келаётган барча чет эл фуқаролари ўз ҳисобларидан 150 Малайзия ринггити (37 АҚШ доллар) миқдоридага кунлик тўловни амалга оширган ҳолда, 14 кунлик карантинда бўлишлари шарт этиб белгиланди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Куала-Лумпур шаҳридаги Элчихонаси хабар бермоқда.
Режим муддати Малайзия Ҳукуматининг алоҳида қарори билан узайтирилиши ҳам мумкин.
“Шу боис Малайзия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини ушбу талабларни инобатга олишга ва мазкур давлат ҳокимият идораларининг барча қоидаларига риоя қилишга чақиради”, дейилади Элчихона хабарида.
Малайзиядаги Ўзбекистон фуқароларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун Элчихона ҳузурида Тезкор штаб ташкил этилган бўлиб, унга қуйидаги рақамлар орқали боғланиш мумкин:
Телефон: (+603) 4253 4406
Факс: (+603) 42535406
Мобил: (+6017) 3204414