Мальдивдаги сувости ғорида 5 ғаввос ҳалок бўлди
Олам
−
23 Май 4648 1 дақиқа
Мальдив оролларида шўнғиш вақтида беш нафар Италия фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Италия Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда жасадларни топган “Дан Эуропе” компанияси маълум қилди.
Тахмин қилинишича, улар сувости ғорида адашиб қолган. Ғаввосларнинг жасадлари 50 метр чуқурликдан топилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ғаввослар ўрганган ғор тор йўлаклар орқали туташган учта катта бўшлиқдан иборат бўлган. Қидирув ишлари катта чуқурлик ва босимни аста-секин камайтириш зарурати сабаб мураккаблашган.
Компания вакили Лаура Марронининг айтишича, катта гротадан бошланадиган ғорга кирган ғаввослар тахминан 30 метрлик тор йўлакдан ўтиб, иккинчи катта бўшлиққа етиб борган. Ортга қайтиш вақтида эса қум босиб қолиши оқибатида чиқиш йўли кўринмай қолган бўлиши мумкин. Шу сабабли, айниқса ҳаво захираси чекланган шароитда, улар ортга қайта олмаган.
Қидирув-қутқарув операцияси давомида Мальдив миллий мудофаа кучлари қутқарувчиси, сержант-майор Муҳаммад Маҳди ҳам ҳалок бўлган.
Эслаиб ўтамиз, аввалроқ Австралия армиясининг юқори малакали парашютчиси, 50 ёшли Лаклан Мэддл Янги Жанубий Уэльс жанубий соҳилидаги Жервис Бей аэродромида ўтказилган ўқув машқлари вақтида ҳалок бўлганди.
Live
Барчаси